Аёллар бандлиги – оилалар фаровонлиги

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгашидаги 2-Хонимқўрғон сайлов округи депутати Замира Шукурова "Аср ошган анъаналар" шиори остида тумандаги Қатағон МФЙда яшовчи Шаҳодат Тиловова хонадонида бўлиб, миллий ҳунармандчилигимиз бўлган каштадўзлик, зардўзлик каби қўл меҳнати намуналари билан танишди.

Шунингдек, қадимда момоларимиз кийган миллий либослар, бош кийимларининг тарихи, хусусиятлари ҳақида ўзаро суҳбатлашилди.

Ҳунарманд-тадбиркор кўпни кўрган, ҳаётнинг пасту-баландини бошидан ўтказган, ҳаётий тажрибалари билан ёшларга намуна бўлиб, кўп йиллардан буён шу маҳаллада хотин-қизлар фаоли вазифасида ишлаб келмоқда.

Депутат томонидан чекка ҳудудларда мана шундай касби, ҳунари билан ёшларга намуна бўлаётган тадбиркор хотин-қизларнинг кўргазмаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш