Вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2022 йил якунлари сарҳисоби ва 2023 йилда партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини кенг оммага етказиш юзасидан амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлари белгиланди.

Ижроия қўмита йиғилишида партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон қадрини юксалтириш йўналишидаги вазифаларни амалга оширишда муносиб иштирок этиш, халқ билан мулоқот механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, жойларда депутатлик ва жамоатчилик назоратларини амалга оширишдаги ишларни тизимли ташкил этиш масалалари кўрилди. Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган иш режаси ва партиянинг амалий Ҳаракат Дастурининг 2023 учун мўлжалланган режаси тасдиқланди. Тошкент вилоятининг туман, шаҳар Кенгаши раисларининг ҳисоботлари тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш