Вазифалар ижроси танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

 

Бугун Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ижроия қўмита аъзолари, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.

Йиғилишда 2022 йилда Жамоатчилик қабулхоналари ва Ҳаракатлар дастурининг бажарилиш якунлари ва 2023 йилга белгиланган вазифалари, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши партия аъзолари сони ва таркиби тўғрисидаги статистика, “Тарғибот ва ташвиқот” тадбирларининг ўтказилиш ҳолати, 2023 йил 23 январдан 6 февралгача ЎзХДП дан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайлов ўтказишнинг 1-босқич якунлари ҳақидаги ахборотлар тингланди. 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар масаласида таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

2023 йил январь-апрель ойларида бошланғич партия ташкилотларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш ва “ЎзХДП нинг энг фаол депутати” кўрик танловини самарали ташкил этиш хусусида ўзаро келишиб олинди. Фаол раислар вилоят Кенгаши томонидан эътироф этилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш