Оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди
Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши Мафкура бўлими бошлиғи М. Қодирова "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон МФЙ аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг яшаш шароити билан танишди. Оила аъзоларининг иш билан бандлиги, кредит олишга эҳтиёжи бўйича фикрлари ўрганилди.
Шу билан бир қаторда кам таъминланган хотин-қизларга туман Кенгаши томонидан моддий ва маънавий кўмаклар берилди.
Мулоқотлар давомида оддий аҳоли вакилларига Президентимизнинг Андижон вилоятига ташрифи чоғида кўтарилган масалалар, ҳудудда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотлар берилди.