Буюк мутафаккир ижодига бағишланган кеча

 

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси халқимиз тарихи, миллий маданиятимиз ва тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.

Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни тараннум этган. Бу йил ҳам Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги Миллий тадқиқот университетида ҳам кенг нишонланди. Кечада университет талабалари, Мақом ансамбли, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Чориев Рўзимурат Кунгратович иштирок этди.

Тадбирда университет ректори, ёзувчилар уюшмаси аъзолари сўзга чиқиб буюк адибнинг фаолияти ва ҳаёти шу билан биргаликда келажак авлод учун қолдирган адабий мероси ҳақида сўзлаб бердилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш