Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус туман кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия гуруҳи Нукус туман Тиббиёт муассасаси ходимлари билан ҳамкорликда “Ток таў” маҳалла фуқаролар йиғинида "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этди.
Ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож фуқароларнинг уйига бориб ўтказилган тиббий кўрик натижасида касаллиги аниқланганларга муолажа-тавсиялар берилди.
Кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ва болаларга бепул даволанишлари учун йўлланмалар берилди.