Кучлилар аниқланмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати кўрик танловининг Фарғона вилоят Фурқат, Ўзбекистон туманлари ҳамда Қўқон шаҳарида “Инсон қадри учун” шиори остида биринчи саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Унда Фурқат туманидан Элдорбек Қодиров, Ўзбекистон туманидан Ферузахон Маматқулова, Қўқон шаҳардан Ҳошимжон Ҳошимовлар 3 та шарт бўйича туман ва шаҳарлари шарафини химоя қилишди.

Кўрик танловда вилоятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол бўлган инсонлар ва Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон туман Кенгаши депутати Ферузахон Маматқулова 52 балл билан вилоят босқичига йўлланма олди. «Энг шижоатли ёш депутат» номинациясида Ҳошимжон Ҳошимов, «Ташаббускор депутат» номинациясида эса Фурқат туман Кенгаши депутати Элдорбек Қодиров ғолиб деб топилди. Кўрик танлов якунида депутатларга эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш