Илм-фан соҳасидаги аёллар тақдирланди

 

ЎзХДП Бухоро вилоят Кенгаши депутати З.Туйева ташаббуси билан Бухоро шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” ҳафталиги доирасида “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида тадбир ўтказилди.

Унда Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши бошчилигида олима профессор-ўқитувчилар 4 та, талаба қизлар 4 та номинация бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди. Тадбир якунида

- Энг фаол ихтирочи талаба қиз,

- Энг яхши мақола муаллифи,

- Энг яхши инновацион ғоя (лойиҳа) муаллифи,

- Энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи,

- Энг яхши ихтиро муаллифи,

- Энг яхши фойдали модел муаллифи,

- Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича) муаллифи,

- Тадқиқотчиларнинг энг жонкуяр устози номинацияларида ғолиблар аниқланди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш