Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси, Республика маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлими раҳбари Матниязова Айша Атаниязовна томонидан "Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни" муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман Кенгаши мажлислар залида ҳозирги кунда илмий ишлар билан банд хотин-қизлар иштирокида "Маърифатли аёллар – жамиятимиз таянчи" мавзусида байрам тадбири ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда илм-фан, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган устоз-ўқитувчилар ўзларининг тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар.
Якунда энг фаол устозлар Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси томонидан қимматбаҳо китоблар билан тақдирланди.