Талабаларни турар-жой ва ётоқхоналар билан таъминлаш ҳолати ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Халқ депутатлари Тошкент вилоят депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Чирчиқ давлат педагогика университети ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларини турар-жой ва ётоқхоналар билан таъминлаш ҳолатини ўрганди. Мақсад бу борадаги тизимли муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборатдир. Ишчи гуруҳ дастлаб Чирчиқ давлат педагогика университетида бўлиб, Марказий Кенгаш бошқарма бошлиғи Юсупов Боймурот Жумаевич, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умаралиев Акмал Акбаралиевич, Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Нортожи Рахмонбердиева, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар депутати Анварбек Махсумов ўрганиш юзасидан университет раҳбарияти ва масъул ходимлари билан суҳбатлашишди.

Ҳозирда Чирчиқ давлат педагогика Университетида жами 1436 ўринга мўлжалланган 3 та Талабалар турар жойи мавжуд. Шундан 1-сонли Талабалар турар жойида 288 нафар, 2-сонли Талабалар турар жойида 507 нафар, 3-сонли Талабалар турар жойида 626 нафар талаба яшайди. 1-сонли Талабалар турар жойида 2018 йилда капитал таъмирланган, 2- ва 3-сонли Талабалар турар жойлари янгидан бунёд этилиб, 2020/22 йилларда фойдаланишга топширилган.

Университетда ҳозирги кун ҳолатига Давлат-хусусий шериклик (ДҲШ) шартлари асосида қурилган ТТЖ мавжуд эмас. Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 07 октябрдаги 53610-0-Қ/22-сонли қарорига асосан Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” МФЙга ёндош “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1 (бир) гектар ер майдони университетга ТТЖ қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган. Ҳозирда мазкур ер майдонида ДХШ шартлари асосида ТТЖ қуриш бўйича тадбиркорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

2022 йилда университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 630 ўринли янги ТТЖ қуриб фойдаланишга топширилган. 2023 йилда университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари (50 фоиз) ва давлат бюджетининг субсидия маблағлари (50 фоиз) ҳисобидан янги 700 ўринли ТТЖ қуриш режалаштирилган. Ҳозирги кунда янги 700 ўринли ТТЖ қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган ва давлат экспертизасидан ўтказилган. 2023 йил феврал ойида “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали бош пудратчи ташкилоти аниқланиб, қурилиш ишларини бошлаш режалаштирилган.

Университетда ҳозирги кун ҳолатига кўра, 4174 нафар талаба ижарада яшайди. Уларнинг 2446 нафари (58.6%)нинг ТТЖга эҳтиёжи мавжуд. 2022 йилда ётоқхона билан таъминланганлик 21.4% ни ташкил этган бўлса, 2023 йилда 47.7% га ошириш режалаштирилган.

Университет Кенгашининг 2022 йил 27 августдаги 1-сонли йиғилиш қарорига асосан Талабаларни ТТЖга жойлаштириш ишларини адолатли ва шаффоф тарзда амалга ошириш бўйича 1-проректор раҳбарлигида 11 кишидан иборат Ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Талабалар ТТЖга қуйидаги мезон-талаблари асосида жойлаштирилган:

  1. “Меҳрибонлик уйи”нинг тарбияланувчиси.
  2. Чин етим.
  3. Боқувчисини йўқотган.
  4. Боқувчисидан бирини йўқотган.
  5. Кам таъминланган оиланинг фарзанди.
  6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг фарзанди.
  7. Ногиронлиги бўлган шахслар.
  8. Оилада 2 ва ундан ортиқ тўлов-контракт асосида ўқийдиган талаба.
  9. Жамоатчилик ишида фаол, намунали хулқи билан ўрнак бўлган ҳамда фанларни яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштирган талаба.

Университет Кенгашининг 2022 йил 27 августдаги 1-сонли йиғилиш қарорига асосан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Чин етимлар, Боқувчисини йўқотганлар, кўзи ожиз (ёки кўзида касаллиги бор) 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар ҳамда Талабалар кенгаши раислари – жами 38 нафари тўловдан тўлиқ озод қилинган. Таянч ҳаракатида нуқсони бўлган 2-гуруҳ ногиронлари, ТТЖ қават сардорлари бўлган талабаларнинг жами – 49 нафари тўловдан қисман (50%) озод қилинган.

2021 йил 1 майдан университетнинг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган 4174 нафар талабаларидан 2504 нафар (60%)га ойлик ижара тўловининг 50%и Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилган. 2023 йилда ҳам университетнинг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалари учун ойлик ижара тўловининг 50%и тўлаб беришга 900.000.000 млн. сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Университетда талабаларни ётоқхона билан таъминлаш учун электрон тизим жорий этилган бўлиб, у университетнинг интернетдаги cspi.uz расмий сайти орқали эълон қилиб борилади.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган университетнинг 2 ва 3-сонли ТТЖлари янги жиҳоз ва мебеллар билан таъминланган. Жиҳоз ва мебелларнинг фойдаланишга яроқлилик ҳолати яхши. Шунингдек, умумий овқатланиш хонаси, ювиниш ва санитар хоналари талабга тўлиқ жавоб беради. Таянч ҳаракатида нуқсони бўлган ҳамда 1-гуруҳ кўзи ожиз талабалар учун махсус хоналар ажратилган.

Университетда янги тизим - uybor.uz платформаси орқали ижарага уй топган талабалар тўғрисида маълумот тўлиқ эмас. Университетга яқин ҳудудда жойлашган Шодлик, Амир Темур ва Кимёгарлар МФЙ раиси, ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Уларнинг ёрдами билан ижара заҳиралари шакллантирилганлиги ўрганиш давомида аниқланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш