Депутатлар: Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилса бўладиган масалалар

 

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартиби бўйича Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири депутатларга келиб тушган 36 та мурожаатнинг тегишли ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳақида танқидий ахборот берди.

"Аксарият мурожаатлар, ташкилотлар томонидан вақтида ҳал этилмаганлиги ёки тўғри тушунча берилмаганлиги сабабли фуқароларда ижрочиларга нисбатан ишонч қолмай, шаҳар ҳокимига ёки бошқа идораларга боришга мажбур бўлади" – деди халқ вакиллари.

Барча масъуллар фуқаролар мурожаатларининг ҳар бири бўйича кескин танқид остига олинди ва белгиланган тартибда ҳал этиш учун қўшимча 1 кун муддат берилиб огоҳлантириш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш