60 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилмоқда

 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Жойларда уларнинг ҳунар эгаллашлари учун барча қулайликларга эга ўқув марказлари фаолият юритмоқда.

Оқолтин туман "Аҳиллик" маҳалласида ҳам аҳолини шу жумладан хотин-қизларни касб-хунарга ўқитиш ўқув маркази фаолият олиб бормоқда.

У ерда аёллар учун тикувчилик, сартарошлик, пазандалик, гўзаллик сирлари каби курсларнинг очилгани ишсиз хотин-қизлар учун катта имконият бўлди. ЎзХДП Оқолтин туман Кенгаши депутати Зулайхо Мирзаева ўқув марказида бўлиб, у ерда касб-ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Шунингдек, мавжуд муаммолар ва камчиликларни ўрганиб уларнинг ечимини топиш чора-тадбирларини белгилаб олди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш