Халқ билан мулоқот – муаммоларнинг самарали ечими
Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси А.Умиров томонидан “Халқ билан мулоқот: муаммоларнинг самарали ечими" лойиҳаси асосида тумандаги “Чарағил” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилди.
Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар истиқомат қилувчи 2 қаватли бинонинг ташқи фасад қисми таъмирлаб берилди.
Бундан ташқари бинога кириб келишдаги йўллар текисланиб, аҳолининг муаммоларига ечим топилди.