"Уйма-уй" лойиҳаси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус туман кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан "Уйма-уй" лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳаси доирасида Нукус туман Кенгаши масъул ходимлари, "Қутанкўл" маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, маҳаллада яшовчи, ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, иш билан таъминланмаган, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Фуқароларнинг мавжуд муаммоларни ўрганиб ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир давомида "Меҳр ҳаракати"доирасида "Қутанкўл" фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож П.Тўретаева ва Қ.Қутлимуратовага озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шуманай туман кенгаши ва Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партия гуруҳи ташаббуси билан "Маденият" маҳалла фуқаролар йиғинида "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси ўтказилди. Тиббий кўрик вақтида касаллиги аниқланганларга тавсиялар берилди, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ва болаларга бепул даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш