Оналик ва болалик муҳофазаси-доимий эътиборда

 

Ўзбекистон ХДП Чироқчи туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.

Туман марказидан малакали шифокорлар жалб қилинган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хотин-қизлари ҳамда болалар, пенсия ёшидаги аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Лойиҳа доирасида 37 нафар она ва 14 нафар боланинг саломатлиги текширилиб, шифокорларнинг тегишли кўрсатмалари, маслаҳатлари берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш