Депутат таълим муассасаларини ўрганди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ўтган 2022 йил инвестиция дастури асосида қурилган таълим муассасалари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Буранов томонидан ўрганилди.
Тадбиркор маҳалласидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг қўшимча қурилган икки қаватли ўқув биноси, Сарой маҳалласидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг қайта таъмирланган биноси, янгидан қурилган спорт зали ҳамда ўқув биноси ҳолати ўрганилди ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, депутат Чоргуша маҳалласида тўлиқ янгидан қурилган 2-сон Мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди.