Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши ва Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳи ва Элликқалъа тумани Тиббиёт муассасаси ходимлари билан ҳамкорликда Элликқалъа туманидаги "Сарибий" овул фуқаролар йиғинида "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси ўтказилди.
Тиббий кўрик натижасида касаллиги аниқланганларга тавсиялар берилди, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар - Гулшира Айымбетова, Муҳаббат Юлдашова ва Марям Казаковага бепул даволанишлари учун йўлланма берилди.