Водилнинг қўғирчоқлари Ҳиндистонда

 

Ўзбекистон ХДП фаоли, ҳунарманд аёл Садоқат Мирзаева Ҳиндистонда зиёратда бўлди. Ўзбек қизи яратган миллий қадриятларимизни акс эттирувчи сеҳрли қўғирчоқлар кўпчиликка манзур бўлди.

Ҳиндистон ноёб ҳунармандчилик саноати билан машҳур. Сайёҳлар Ҳиндистоннинг шовқинли ва гавжум бозорларида ўзларини йўқотиш табиий ҳол. Деҳли, Бангалор, Лакхнау, Жайпур, Кашмир ва шунга ўхшаш бошқа шаҳарлар бозорлари ҳунармандчилик маҳсулотлари билан тўла.

— Уларда ўз санъатларини намойиш қилиш учун ҳашаматли кўргазма заллари бўлмаслиги мумкин, аммо ишонтириб айтаманки, сиз савдо марказларидаги брендлар таклиф қиладиган нарсалардан яхшироқ нарсаларни топасиз. Ҳиндистонда самимийлик бор, меҳр-оқибат бор, кўзларда ўзгача маъно бор. Шунинг учун ҳам Ҳиндистон доимо мени ўзига чорлаб туради. Бу ерда жуда кўп дўстлар орттирдим, — дейди Садоқат Мирзаева.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш