Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

   Ўзбекистон ХДП Шеробод туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Мадарқулов ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ф. Мустафоқуловлар томонидан туман тиббиёт бирлашмасида “Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда 82 нафар аёллар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлиги текширилди. Шифокор-мутахассислар томонидан зарурий кўрсатмалар берилди. Аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

← Рўйхатга қайтиш