Чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

 

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати, 44-оилавий поликлиника бош шифокори Раҳматиллаева Муқаддас Мамаюнусовна ва Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ёшлар ва хотин-қизлар сектори мудири Ё. Абдусатторова томонидан “Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ҳамда тиббиёт муассасасида ўрганиш олиб борилди.

Тадбир давомида бош шифокор Раҳматиллаева Муқаддас Мамаюнусовна, оилавий шифокор Рашидов Абдурозиқ Мамадиллаев ва Лор шифокори Тоҳирова Муниса Саидносировналар 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар учун бепул скрининглар олиб борилаётганлиги, аҳоли бепул дори-дармонлар билан таъминланаётганлиги, аёллар ва ёш қизлар гинекологларнинг тиббий кўрикларида ўтказиб келинаётганлиги, бепул стационарлар ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтишди.

Ҳудуд аҳолиси бош шифокор М. Раҳматуллаеванинг иш фаолиятидан мамнун ва ўз ишининг фидойи шифокори эканлигини, халқимиз саломатлиги учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбир давомида 30 дан ортиқ оналар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш