Мурожаат ижобий ҳал бўлди

 

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги “Шихбоғи” маҳалласида истиқомат қилувчи Аҳмедова Ўғилжон Матяқубовна 2-гуруҳ ногирони. Касаллиги туфайли ногиронлик аравачасига муҳтож. Бугун унинг қувончи чексиз. "Меҳр улашайлик" лойиҳаси доирасида ЎзХДП Янгиариқ туман Кенгаши ва Янгиариқ туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими вакиллари билан ҳамкорликда Ўғилжон аяга зарур бўлган ногиронлик аравачаси етказилди.

Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши раиси Х. Оллаберганов ва Янгиариқ туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи О. Гаиповлар Ў. Аҳмедованинг хонадонида бўлиб, унга мурувват ёрдамини кўрсатишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш