“Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман”

 

Зулфия ижоди бамисоли турли туман мевали дарахтлардан таркиб топган улкан боғга ўхшайди. Ҳозирги кунда ўзбек адабиётининг ихлосмандлари бу боғ ҳосилидан баҳраманд бўлмоқда.

ЎзХДП Яккабоғ туман Кенгашидаги 2-Хонимқўрғон сайлов округи депутати З. Шукурова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ туман бўлинмаси томонидан тумандаги 5-сон умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллигига бағишланган "Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар вафо ва садоқат куйчиси Зулфия ижоди ва ҳаёт йўли ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мактаб ўқувчилари томонидан ўқилган шеърлар, ижро этилган миллий рақслар, саҳнавий кўринишлар тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш