Фуқаролар қабулида мурожаатлар ижобий ҳал этилди

 

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Санобархон Носирова ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий масалалар доимий комиссияси раиси Матлубахон Тўйчиевалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июль кунги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ногиронлиги бор фуқаролар ҳамда кўзи ожиз фуқароларни туман ҳокимлигида қабули ташкил этилди.

Қабулга келган ҳар бир имконияти чекланган фуқаро ва уларнинг оила аъзоларининг муаммолари мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ўз жойида ижроси таъминланди. Масалан, "Меҳнатобод" МФЙ да истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаро Матқулов Бунёдбекнинг мурожаатига кўра, моторли арра, аёлига тикув машинаси, унинг фарзанди учун велосипед, ҳамда чуқурлаштирилган №48-ДИМИ да ўқишини давом эттириши учун мактаб формалари берилди. Ана шундай эътибор қабулга келган ногиронлиги бор ҳар бир фуқарога кўрсатилди.

Шунингдек, гапириш имконияти чекланган бир гуруҳ ёш йигитларга футбол ўйини учун спорт анжомлари совға сифатида берилди ва машғулот учун замонавий спорт майдони ажратилиб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш