Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!

 

“Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди.

2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг партия сайловолди дастурига тааллуқли бандлари ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари иш самарадорлигини ошириш, партиянинг сайловолди дастури ижросини таъминлашда барча даражадаги депутатлик корпуси салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичи “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг баҳолаш натижаларига кўра, 9-Шўробод сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Замира Жабборова биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.

Қатнашчиларнинг барчаси фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш