Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
“Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ўтаётган кўрик-танловни Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р. Сапарбаев очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.
Юқори савияда ташкил этилган танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичини баҳолаб бориш учун 5 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва 3 кишидан иборат саноқ комиссияси ташкил этилди. Қатнашчилар 3 та шарт бўйича беллашиб, ўз билимлар ва тажрибаларини синовдан ўтказдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг баҳолаш натижаси бўйича 11-сонли “Ажинияз” сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгаши депутати Қабилбек Жалиев биринчи ўринни эгаллади ва республика босқичига йўлланма олди. Ғолиблар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.