Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Ўзбекистон ХДП томонидан навбатдаги тадбир партиянинг Бағдод тумани кенгаши ташаббуси билан энг чекка ҳудудда жойлашган Дашт МФЙда ўтказилди.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасининг тиббий-ижтимоий бригадаси мутахассислари ушбу маҳаллада тиббий кўрик ўтказди. Бу жараёнда асосий эътибор эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳамда "Аёллар дафтари" да турган хотин-қизларга қаратилди.

Тиббий кўрик давомида 110 дан ортиқ хотин-қизлар шифокорлар назоратидан ўтди. Икки нафар беморларга имтиёзли даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

25 нафар эҳтиёжманд хотин қизларга "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмасининг 14 турдаги дори-дармонлари бепул тарқатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш