Фуқароларнинг муаммолари жойига чиқиб ўрганилди
Ўзбекистон ХДП Миробод туман кенгаши томонидан "Иноқобод" маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аҳоли, шунингдек, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳолидан хабар олиш мақсадида “Уйма-уй” лойиҳаси ўтказилди.
Унинг доирасида Миробод туман Кенгаши раиси И. Нурмуҳамедов, "Иноқобод" МФЙ раиси Нурсулув Содиқова ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда фуқароларнинг муаммолари жойига чиқиб ўрганилди.
Шунингдек, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ўз ишини бошлашига кўмаклашиш мақсадида “Аёллар бандлиги — оилалар фаровонлиги” лойиҳаси ташкил этилди. Мулоқот давомида қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.