Партия фахрийлари ва электорат вакиллари ҳолидан хабар олинди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ва Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кекса отахону-онахонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Уйма-уй" лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида ЎзХДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А. Содиқов, Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Н. Рахманбердиева, Чирчиқ шаҳар 25-округ депутати А. Махсумовлар "Маърифат" маҳалласида истиқомат қилаётган Набира ая Юсупова ва меҳнат фахрийси Алмат ота Эрматовларнинг хонадонларига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олишди ва улар билан самимий суҳбатлашилди.

Партия фахрийларининг ҳам уйларида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, партиямиз совғалари берилди. Бундай тадбирлар Тошкент вилоятининг барча туманларида ўтказилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш