Халқ билан мулоқот муаммоларнинг самарали ечими

 

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман Кенгашидаги 12-Мевазор сайлов округи депутати Ш. Юсупов иштирокида “Мевазор” МФЙда аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда аҳоли томонидан кам таъминланган оила вакилларига моддий ёрдам ажратиш, ичимлик суви, яроқсиз ҳолатга келиб қолган симёғочларни замонавий симёғочларга алмаштириш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Лойиҳа доирасида ҳамкорлар билан биргаликда "Мевазор" МФЙда яроқсиз ҳолга келиб қолган эски симёғочлар янгисига алмаштирилди. Фуқароларнинг бошқа мурожаатларини баратаф этиш юзасидан депутат томонидан юқори ташкилот раҳбарларига таклифлар билан чиқилди ва назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш