Халқ Конституцияси

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А. Темиров, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Конституциявий Қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторларига етказиш мақсадида Косонсой туман ҳокимлигида амалий семинар ташкил этилди.

Учрашувда Конституциявий Қонуннинг мазмун-моҳияти, унда назарда тутилаётган янгиликлар, кафолатлар ҳақида атрофлича тушунтириб берилди.

Тадбир якунида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоблар олишди. Семинар қизғин мунозаралар, савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш