Юртимиз тақдирига бефарқ бўлмайлик

 

Шу кунларда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа, жорий йилнинг 30 апрелида ўтказилиши белгиланган референдумга тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида фахрийлар, ёшлар, ижтимоий соҳа вакиллари, умуман, юртимиз тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз иштирокида давра суҳбатлари, турли йиғилишлар ўтказилмоқда.

Шундай тарғибот тадбирларидан бири, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши Медиа марказида бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда партия Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар Кенгаши қошидаги “Фахрийлар Кенгаши” аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этишди. Партия фахрийлари конституциявий ислоҳотлар тарғибот ишларининг самарадорлигини таъминлаш учун нималарга эътибор қаратиши лозимлиги, уларнинг бу жараёндаги асосий вазифалари тушунтирилди.

Мулоқот давомида янгиланаётган Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланаётганлиги, халқчил давлат сифатида ўз фуқароларини ижтимоий ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, Бош қомусимизда барча қатлам манфаатлари инобатга олинаётганлиги қайд этилди.

Тадбирда сўз олган фахрийлар Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, референдумда фуқароларнинг иштироки бўйича тарғибот ишларини олиб боришда фаол бўлишга келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш