Сурхондарёнинг энг фаол депутати аниқланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз шаҳрида “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун” шиори остида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят Кенгаши раис ўринбосари Адолат Холтўраева очиб бериб, иштирокчи депутатларни табриклади. Шундан сўнг танлов қатнашчилари 3 та шарт яъни, аҳоли муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли, сиёсий ҳозиржавоблик ва эркин мавзуда ўз билим ва тажрибаларини намойиш қилдилар.

Иштирокчиларни баҳолаб бориш учун 5 нафардан иборат ҳакамлар ҳайъати ва 3 кишилик саноқ комиссияси ташкил этилди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Денов туманидаги 47-Тотувлик сайлов округидан сайланган вилоят кенгаши депутати Шахло Қодирова бир овоздан биринчи ўрин совриндори бўлиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш