Долзарб масалалар муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Медиа маркази мажлислар залида партиянинг сайловолди дастури ижросини босқичма-босқич таъминлаб боришга қаратилган Амалий Ҳаракат Дастурининг 2023 йилга мўлжалланган бандини бажарилишига бағишланган онлайн-давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг масъул ходимлари, минтақавий партия кенгашлари масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда партиянинг сайловолди дастурида белгиланган давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган сайловолди дастури ижросини босқичма-босқич таъминлаб боришга қаратилган Амалий Ҳаракат Дастури муҳокама қилинди. Амалий Ҳаракат дастуриниг 2023 йилга мўлжалланган қисмида 884 масала Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари томонидан кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, ўтган 2 ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи томонидан 152 та, доимий комиссияларда 80 та, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида эса 56 та қарор қабул қилинган.

Йиғилиш якунида, партия ташкилотлари томонидан маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўз ваколатларини самарали бажаришига қаратилган ўқув семинарларини ташкил қилиб бориш, партия ҳудудий кенгашлари ва маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларнинг ойда бир марта қўшма йиғилишларини ўтказиб боришини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар эшитилиб, фикр-мулоҳазалар тингланди.

Бугунги кунда маҳаллий Кенгашлар роли ошиб бораётганини инобатга олиб, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган партиямиздан сайланган депутатларимизни, бошланғич партия ташкилотлари ва партиямиз тарафдорларини жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган янгиланаётган Конституция бўйича референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш