Сурхондарё вилоят Узун туман ҳокимлиги мажлислар залида Қонунчилик палатаси депутати М. Ҳасанова томонидан Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясининг лойиҳасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори, туман Кенгаши депутати ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Йиғилишда Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги, алоҳида таъкидланди.