Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги пленуми ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгашининг VI пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия вилоят Кенгаши аъзолари, ҳудудий партия ташкилоти раҳбарлари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастури ижроси ҳамда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Бухоро вилоят ташкилоти ва депутатлик бирлашмасининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича вазифалар тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. Мажлисни Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Зулфия Туйева олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Ўзбекистон ХДП дастурий мақсад ва вазифалари замирида ётган ижтимоий идеал – мамлакатда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва ижтимоий демократия мезонларига жавоб берадиган ижтимоий демократик давлатни шакллантириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишлари ҳамда уни 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг вазифаларига тўла мос келади.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилиниб, жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Янгиланаётган Конституция партиямиз ва электоратимиз учун принципиал аҳамиятга эга. Унда “ижтимоий давлат” тамойили энг асосий ўринни эгаллаган. Бу ғоя Конституциянинг 1-моддасида бевосита белгиланиб, кейинги моддаларда ривожлантирилмоқда. Шу боисдан Конституциявий Қонун лойиҳаси тарғибот-ташвиқот тадбирларини фаол ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси яна бир бор муҳокама қилиб олинди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг 2022 йилги бюджети ижроси ва 2023 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, шунингдек, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда маҳаллий кенгашлар фаолиятига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш