Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари кўпаймоқда

 

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Жумладан Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан ҳам аҳоли билан кўплаб учрашувлар, мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. МФЙ раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирок этган ушбу йиғилишда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири Эргаш Абдурайимовнинг маърузаси тингланди.

Бўстонлиқ тумани Кенгаши томонидан депутат Ж.Садиров иштирокида тумандаги партия фаоллари, БПТ раислари шунингдек, маҳалла фаоллари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида депутат янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар, янгиликлар ва унинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар бермоқда.

Янгийўл туманида Вилоят депутати Б.Б. Холмирзаев тумандаги фуқаролар билан жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган Референдум бўйича тарғибот учрашувини ўтказди. Мулоқотда Конституцияда ижтимоий соҳадаги давлатнинг мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар қарийб 3 баробар кўпаяётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш