Янгиланаётган Конституциянинг аҳамияти тушунтирилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан пойтахтимиздаги кўплаб ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, корхона ва ўқув-юртларида Янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси Ташнияз Аҳмедов 2-Республика Тиббиёт коллежида педагог-ходимлар, ўқувчи ёшлар билан "Бирдамлик ва аҳиллик билан келажагимизни қурамиз" шиори остида катта тарғибот тадбирини ўтказди. Т. Аҳмедов Конституциянинг янгиланиш зарурияти, унинг халқчиллиги, асосий янгиликлари, шунингдек, янги Конституцияда давлат ўз зиммасига олган устувор кафолатлар, мажбуриятлар юзасидан тушунчалар берди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухтор Илҳомов иштирокида "Бўлажак Референдумга масъулият билан ёндашамиз" мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда барча маҳалла раислари, Нуронийлар Кенгаши фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди. Учрашувда М. Илҳомов Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аҳамияти ҳақида тушунтириб берди.

Чилонзор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда эса Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.

Йиғилишда иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва кенг жамоатчилик учун аҳамияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Хусусан, амалдаги Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида бош қонунимизнинг моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормаларнинг ҳажми 65 фоизга ошганлиги қайд этилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш