Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари

 

Айни дамда Республикамизнинг барча ҳудудларида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига оид тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тарғибот тадбирларидан бири Сирдарё вилоятининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжинеринг компанияси биносида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси, вилоят депутати Мамадетсоев Шерали Турдимуродович иштирок этди. Учрашув давомида Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумот берилди.

ЎзХДП Боёвут туман Кенгаши томонидан тумандаги "Ифтихор" маҳалласида ёшлар ва 19-мактаб жамоаси билан "Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям'' шиори остида учрашув ташкил этилди. Тадбирда туман Референдум ўтказиш гуруҳи раис ўринбосари, ЎзХДП Боёвут тумани Кенгаши раиси А. Ибодуллаев, вилоят кенгаши депутати М. Хасанова маъруза қилди ва ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

ХДП Оқолтин тумани Кенгаши томонидан "Фаровон ҳаёт учун ижтимоий Давлат керак" шиори асосида "Кўркам диёр" маҳалласида давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда ХДП Оқолтин туман Кенгаши раиси, депутат О. Асрарова Конституциявий қонун лойиҳасининг оддий аҳоли вакиллари учун аҳамиятини тушунтириб берди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш