Референдум нима?
Референдум - фуқароларнинг давлат, вилоят ёки маҳаллий кўламда энг муҳим масалалар бўйича овоз бериш йўли орқали ўз фикрларини бевосита билдиришларидир.
Референдум умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли. Бевосита демократиянинг муҳим воситаси.
Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар ёки ички сиёсатга оид бирон бир савол қўйилади.