Конституциядаги янги нормалар тушунтирилди

 

Фарғона тумани Ички Ишлар бўлимида Конституциявий Қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланаётганлиги, яъни, шахснинг эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суд қарори асосида амалга оширилиши шартлиги, ушбу қоида тергов органлари томонидан инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймасликка қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу орқали халқаро эътироф этилган “Хабеас корпус” институтининг қўлланиш кўлами янада кенгайиши тушунтирилди.

Илк бор шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиш асослари айтилиши зарурлиги, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик (халқаро эътироф этилган “Миранда қоидаси”), сукут сақлаш ҳуқуқи берилаётганлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш