Референдум тарғиботида хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда

 

Наманган шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимидан "Аёли эъзозланган юрт" шиори остида “Гузар” маҳалла фуқаролари йиғинида тарғибот семинари ўтказилди.

Унда Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари Дилором Абдураҳимова ҳамда Ўзбекистон ХДП вилоят ва шаҳар Кенгашлари масъуллари, шунингдек фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Семинар дастурига кўра, тадбир аввалида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, “Дўстлик”ордени соҳибалари Дилбар Ҳайдарова ва Дилором Эргашевалар ижодларидан шеърлар ўқиб эшиттирилди. Ёш келинларнинг пазандалик маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 17-Оилавий поликлиникаси ҳовлисида ташкил этилган “Оналар ва болалар боғи”га турли хил гул ҳамда Павлония кўчатлари экилди.

Тарғибот тадбирида бугунги сиёсий жараёнларга эътибор қаратилиб, сўз олганлар томонидан янгиланаётган Конституциямизда хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатлари, конституциямиз мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгартиришлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда хотин-қизларни жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш