Янгиланаётган Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ёшлар сектори раҳбари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Мухсиддин Низомиддинов ташаббуси билан “Қонунчилик ёшлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Лойиҳа меҳмони Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси, Конституциявий комиссия экспертлар гуруҳи аъзоси, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти котиби Аслонова Лайло Олимовна фаол талаба ёшлар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида ёшларга янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Мулоқот жараёнини бевосита зоом орқали вилоятлардаги фаол ёшлар ҳам кузатиб боришди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент тумани депутати Мухсиддин Низомиддинов иштирокида тумандаги 57-мактабда “Янгиланаётган Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари” шиори остида тарғибот- тадбири бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаолларига янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳияти, тарихий аҳамияти тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Мулоқот сўнггида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чақирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш