Янги Конституция тараққиёт кафолати!

 

Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши котибияти, Ўзбекистон ХДП Бойсун туман кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи томонидан Республика Маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси билан ҳамкорликда тумандаги 47-сонли ИДУМ ходимлари иштирокида янгиланаётган ва ўзгартиришлар киритилаётган конституциямиз, умумхалқ референдуми юзасидан тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгартишлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Хaлқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши депутатлари Шуҳрат Норқобилов, Музаффар Рамазонов, Лазиз Мусаевлар ташаббуси билан тумандаги "Дарбанд" маҳалласи фуқаролари учун 6-умумтаълим мактаби ҳовлисида “Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси бўлади” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳалла фуқаролари, нуроний отахонлар, мактаб ўқитувчилари ва ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш