Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!

 

Чортоқ туманидаги “Замира” текстил тикувчилик корхонасида янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова, Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят партия Kенгаши раиси Илҳомжон Атабаев ва масъуллар ҳамда Чортоқ туман ветеран жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси раиси Хамидхон Ғайназаров, партия фаоли Зулфияхон Фозиловалар иштирок этди.

Учрашувда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳасида партиямизнинг сиёсий платформасига ҳамоҳанг меъёр ва қоидалар акс этаётганини таъкидлаб ўтди.

Шу куни Чортоқ туманидаги 17-сонли МТТда барча мактабгача таълим ташкилотларининг мудиралари ва масъуллари иштирокида ҳам конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. Навбатдаги тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати асосан таълим ва илм-фанга оид нормалар, хусусан, ўқитувчининг жамиятдаги ижтимоий мақоми ҳақида, шунингдек, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи, аҳоли саломатлигини асраш, мажбурий меҳнат, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилишга оид нормалар тўғрисида атрофлича сўз юритди ва янги таҳрирдаги Бош Қомусимизнинг қабул қилиниши халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонун бўлишини таъкидлаб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Депутатнинг ҳудуддаги мулоқот тадбирлари давом этмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш