Ўзбекистон келажагини янги Конституция билан бунёд этамиз!

 

Хоразм вилоят Гурлан туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон келажагини янги Конституция билан бунёд этамиз!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда мактаб жамоаси, «Олчин» маҳалла фуқаролари, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати, мактаб директори С.Ханиязов, Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Ш.Машарифовлар қатнашдилар.

Сўзга чиққанлар Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланаётгани, унда Оила ва ёшларга оид нормалар янада халқ манфаатларига хизмат қиладиган равишда белгилаб қўйилаётганлиги ҳақида атрофлича тушунча бердилар. Тадбирда фуқароларни 30 апрелда бўладиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши томонидан тумандаги 15-сон мактабда "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари" шиори остида Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Ҳазорасп туман кенгаши раиси М.Ваисов, туман кенгаши референти Р.Султонова ва 15-сон мактаб директори К.Ибрагимовлар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, янги нормалар, қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг жамиятимиз, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириб, жойларда келгусида ўтказилажак референдум ҳақида ҳуқуқий маълумотлар беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш