“Менинг Конституциям” шиори остида талабалар билан учрашув

 

Тошкент шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан “Менинг Конституциям” шиори остида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Марказий Кенгаши раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий Кенгаш масъуллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, тиббиёт академиясининг ўқитувчи мураббийлари, талабалар, турли соҳа вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида янгиланаётган Конституция инсон ҳақидаги энг олий ҳужжат экани, унда инсоннинг бахтли бўлиши учун энг муҳим қоидалар белгилаб қўйилаётгани ҳақида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Мақсуда Ворисова таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Халқ демократик партияси Конституциявий ислоҳотлар ташаббусини илк кунларданоқ қўллаб-қувватлаб келаётгани, бутун республикадаги партия электорати вакиллари, депутатлар ва фаоллардан олинган таклифларнинг аксарияти мазмунан янгиланаётган Конституцияда ўз ифодасини топаётгани, бу катта ижтимоий-сиёсий ютуқ эканини қайд этди.

Энг асосийси, Янгиланаётган Конституциянинг биринчи моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат қатъий белгиланиб, кейинги моддаларда бу қоида ривожлантирилмоқда. Хусусан, Конституциянинг 48-моддасида ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга экани, 50-моддасида ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланиши белгилаб қўйилган.

Мулоқотда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига партиядан сайланган депутатлар ҳам сўзга чиқиб, янгиланаётган Конституциямиздаги меъёр ва қоидалар юртимизнинг турли гўшаларида ўтказилаётган учрашувлар жараёнларида халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганини билдиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш