Педагогларга алоҳида эътибор қаратилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Тошкент молия институти мажлислар залида “Менинг Конституциям” шиори остида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Марказий Кенгаши раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий Кенгаш масъуллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, Тошкент молия институти ўқитувчи мураббийлари, талабалари иштирок этди.

Мулоқотда сўзга чиққанлар Халқ демократик партияси Конституциявий ислоҳотлар ташаббусини илк кунларданоқ қўллаб-қувватлаб келаётгани, энг асосийси, янгиланаётган Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган нормаларнинг ярмидан кўпи инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш ва механизмларини мустаҳкамлашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, лойиҳанинг 57-моддасига мувофиқ, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.

Шу билан бир қаторда, янгиланаётган Конституциянинг 70-моддасида Ўзбекистон Республикасида касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ҳамда фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади, деб белгиланмоқда. Ўзбекистондаги ислоҳотлар давомида ҳар бир соҳа вакилига, аниқроғи, педагогларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш