Ўқитувчилар шаъни тикланади

 

Фаргона туманидаги 33- ва 18-сонли умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг тарғиботига бағишланган учрашувлар ўтказилди.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д. Мамажонова сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Конституциявий Қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқароларнинг таълим олиши билан боғлиқ масалалар мустаҳкамлаб қўйилаётганлиги, айниқса, навқирон авлоднинг билим олишига масъул ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш бўйича Давлатнинг мажбуриятлари кучайтирилаётгани тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи ҳам кафолатланаётганлиги, ижтимоий ва ҳуқуқий давлат тушунчалари ва шунга асосан киритилаётган моддалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш