Қонун устувор элда – инсон қадри юксалади!

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамованинг Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашувлари қизғин давом этмоқда.

Фориш туманидаги Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари ҳам иштирок этди. Депутат З. Акрамова мулоқотлар чоғида Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини аҳолига имкон қадар содда ва тушунарли қилиб етказишга эътибор қаратмоқда.

Учрашувда Бош қомусимизда ҳар ким меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланаётганлиги, ёшларнинг олий маълумотга эга бўлиши имкониятлари кенгаяётганлиги ҳусусида сўзлаб берилди.

Жумладан, Конституциявий қонун лойиҳаси билан илк маротаба узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожини таъминлаш давлатнинг вазифалари қаторидан жой олмоқда. Мазкур қоидаларнинг Конституция даражасида белгиланиши, болалар боғчасидан тортиб, токи университетларгача, барча таълим ташкилотларини улар давлатники ёки хусусий эканлигидан қатъий назар, ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлади.

Савол-жавобларга бой бўлган учрашувда иштирокчилар Янгиланаётган Конституция бўйича берган барча саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш