Ёшлар билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши Конституциявий Қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида туман ёшлари билан учрашди.

Мулоқотда Жўқорғи Кенгес депутати Имамова Сайёра Якуббаевна, Ёшлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлими бошлиғи Ғайратдин Сейтеков, Республика Маънавият ва маърифат маркази Беруний туман бўлими раҳбари Раззоқова Пардагул Қўзиевналар сўзга чиқиб, Бош Қомусга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг оддий инсонлар, ёшлар ҳаётида тутган ўрни, ёшларнинг таълим олиши билан боғлиқ нормалар ҳақида батафсил тушунтириб беришди.

Тадбир сўнггида ўз келажагига бефарқ бўлмасликка, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш